ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.07.02-24 «ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ВА ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР ҲАМДА КЕКСАЛАР ЭҲТИЁЖИНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ» ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 331]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
- ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 26 октябрдаги 185-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.07.02-22 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
- Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
- Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 январь,
01/2-1-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 30 декабрь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 26 декабрь
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 25 декабрь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2024 йил 18 декабрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 20 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 8 январдаги 01/2-1-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
- Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:
ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 30 майдаги 01/2-34-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 352, 05.06.2025 й.) таҳририда)
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш»;
ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;
ШНҚ 2.08.04-22 «Маъмурий бинолар»;
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар»;
ШНҚ 2.08.07-22 «Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш»;
ШНҚ 2.08.10-24 «Жисмоний тарбия соғломлаштириш ва спорт иншоотлари»;
ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.05.04-21 «Метрополитенлар»;
Oʻz MSt 133:2024 Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш;
СанҚваМ 0368-19 «Жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари»;
СанҚваН 0266-09 «Ногиронлар ва аҳолининг болалар ва катта ёшдаги камҳаракат гуруҳлари фойдаланадиган турар жой ва жамоат биноларини, яшашга мўлжалланган бошқа жойларни лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария қоидалари ва нормалари»;
ГОСТ 5746-2015 (ISO 4190-1:2010) «Йўловчи лифтлар (Асосий кўрсаткич ва ўлчамлари)» (расмий манба: ГОСТ 5746-2015 (ISO 4190-1:2010) лифты пассажирские (Основные параметры и размеры);
ГОСТ 28911-2021 «Лифтлар (Бошқарув қурилмаси, сигнализация ва қўшимча ускуналар)» (расмий манба: Лифты (Устройства управления, сигнализации и дополнительное оборудование);
ГОСТ 33984.1-2023 «Лифтлар. Одамларни ёки одамлар ва юкларни ташиш учун лифтлар. Қурилма ва ўрнатиш учун хавфсизлик талаблари.» (расмий манба: Лифты. Лифты для транспортирования людей или людей и грузов. Общие требования безопасности к устройству и установке);
ГОСТ 52875-2018 «Кўзи ожизлар учун тактил йўл кўрсаткичлари» (расмий манба: Указатели тактильные наземные для инвалидов по зрению).
2-боб. Атамалар ва таърифлар
- Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилган:
антропометрик параметрлар — инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини лойиҳалаш учун асос бўладиган инсон танаси ва унинг қисмларининг параметрлари;
ахборот воситалари — ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексаларга мўлжал олишни таъминлайдиган, уларнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги ва қулайлигига ёрдам берадиган, огоҳлантирувчи хусусиятга эга бўлган ахборот ташувчи воситалар;
борт — пандус ёки зина юриш қисмининг чети бўйлаб жойлаштириладиган, шунингдек одам оёғи ёки техник восита (масалан, ўриндиқли аравача, роллатор, болалар аравачаси) ғилдиракларининг пандус ёки зина юриш қисми габаритларидан ташқарига чиқиб кетишига тўсқинлик қиладиган пандус ёки зина конструкциясининг элементи;
ногиронлиги бўлган шахс — ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратилишига муҳтож барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахс;
текстофон — матнли режимда эшитишда нуқсони бўлган шахс билан телефон орқали мулоқотни олиб бориш учун мўлжалланган ҳамда клавиатура ва дисплей билан таъминланган қурилма;
пандус — бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида жойлашган ва вертикал ҳаракатланиш учун мослаштирилган қия текислик;
хавфсизлик оролчаси — ҳаракатланиш тасмаларини (шу жумладан велосипедчилар тасмаларини) ажратувчи, конструкциясига кўра қатнов қисми устига бордюр тошлари билан кўтарилган ёки ҳаракатни ташкил этиш техник воситалари билан белгиланган қатнов қисмидан ўтаётган пиёдалар, талаб қилинган ҳолда тўхтаб ўтишлари учун мўлжалланган йўл қурилмаси. Ажратувчи минтақа оралиғидан ўтказилган пиёдалар ўтиш жойи ҳам хавфсизлик оролчаси ҳисобланади. Икки томонлама ҳаракатланишли йўлларда қарама — қарши йўналишларни ажратувчи хавфсизлик оролчаларини ўнг томондан айланиб ўтилади;
тамбур — ташқаридан хона ичига совуқ ҳаво оқимининг киришига тўсқинлик қилувчи ташқи ва ички эшикларга эга бўлган ҳамда бинога кириш учун мўлжалланган ўтиш жойи (хонаси);
тактил мнемоник диаграмма — визуал ва тактил маълумотларни бир вақтнинг ўзида кўрсатишни таъминлайдиган хона ёки ҳудуднинг махсус рельеф режаси бўлиб, ахборот манбасига тегиниш орқали кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф одамлар томонидан ўқиш учун мўлжалланган қурилма;
стационар пандуслар — узоқ вақт давомида ишлатишга мўлжалланган таркибий тузилмаси темир-бетондан ташкил топган қурилма;
«Винтли» пандуслар — металл конструкциядан ташкил топган қурилма;
ечиб олинадиган ва кўчма пандуслар — ўрнатиш ва қайта йиғиш қулай бўлган, қатланадиган, мобил тузилмали, енгил пўлат ва алюмин қотишмаларидан ташкил топган қурилма;
аэровокзал — ҳаво транспорти йўловчилари биноси.
3-боб. Умумий қоидалар
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун қурилиш объектлари ушбу ШНҚ, ШНҚ 1.03.03-23, ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.01.08-24, ШНҚ 2.04.09-21, ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.08.01-24, ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.08.04-22 ҳамда СанҚваН 0266-09 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 30 майдаги 01/2-34-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 352, 05.06.2025 й.) таҳририда)
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда уларга хизмат кўрсатувчи марказларни биноларнинг ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
- Қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган ҳамда ҳаёт фаолияти чекланган шахсларнинг антропометрик параметрлари ҳамда ўриндиқли аравачанинг ўлчамлари мазкур ШНҚнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган.
4-боб. Шаҳарсозлик талаблари
1-§. Турар жойлар ва жамоат ҳудудлари, ҳаракат йўллари ва дам олиш зоналарини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда турар жойлар ва жамоат ҳудудларини лойиҳалашда ортиқча қуёш радиацияси ва чанг-тўзонли шамоллардан ҳимояланиш талабларига риоя қилиниши, шунингдек транспорт бекатлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва автомобиль тўхташ жойларига қулай етиб бориш учун пиёдалар йўлкаларининг энг қисқа йўналишларини рационал ташкил этиш керак.
- Пиёдалар йўлкалари қурилиш объекти ҳудудининг ташқи йўлкалари (транспорт йўли ва пиёдалар ўтиш жойи), шунингдек жамоат транспорти бекатлари билан узлуксиз боғланиши лозим.
- Кўзи ожизларни йўллардаги мавжуд хавфли зоналарга (масалан, алоҳида турувчи устунлар, дарахтлар, зиналар, пиёдалар ўтиш жойларига) яқинлашганлиги тўғрисида огоҳлантириш учун йўл қопламалари тактил ва контраст рангли белгилар бўлиши керак.
- Кўчалардаги пиёдалар йўлкаларида, ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойларининг ҳаракатланиш йўлакларида, жамоат биноларида, кўзи ожизлар учун ихтисослаштирилган реабилитация марказларида ҳамда таълим ташкилотларининг ички ва ташқи ҳаракатланиш йўлакларида, шунингдек зиналар ва пандуслар олдида огоҳлантирувчи ва йўналтирувчи контраст рангли махсус тактил йўл қопламалари ётқизилиши лозим.
Тактил қопламаларнинг зиналар ҳамда пандуслар олдида қўлланилиши мазкур ШНҚнинг 3, 4 ва 5-иловаларида келтирилган.
Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш ШНҚ 2.08.07-22 талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
- Биноларнинг кириш қисмида ҳамда қават йўлакларида маълумот берувчи тактил мнемоник диаграмма ўрнатилиши керак.
- Тактил қопламаларнинг тавсифи ва турлари ГОСТ 52875-2018 да келтирилган.
- Бинолар ва иншоотлар ташқи ёки ички деворларига ўрнатилган қурилмалар, жиҳозлар (почта қутилари, таксофон панолари, маълумот тахталари) ҳамда декоратив элементлар ўтиш йўлакларининг майдонини камайтирмаслиги керак.
- Ташқи ёритиш устунлари (столба), устунли йўл белгилари, маълумотлар панеллари, газета ва савдо киоскалари пиёдалар йўлагидан ташқарида жойлаштирилиши лозим.
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида транспорт ва пиёдалар йўлкаларининг параметрлари ва қурилишига оид талаблар мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларнинг кўп квартирали уйлари қулай экологик шароитларда (шовқиндан ва табиий муҳит ифлосланишининг зарарли таъсиридан холи) бўлиши ва ижтимоий инфратузилма шохобчаларига (масалан, дам олиш ва жисмоний тарбия машғулотлари учун майдонча, болалар учун ўйин майдончаси) қулай етиб боришни ҳисобга олган ҳолда оралиқ масофа 200 m дан ошмаслиги лозим.
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар, кексалар, ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёш болалар аравачасини етаклаб ҳаракатланадиган серқатнов жойларда пиёдалар йўлкасининг кенглиги камида 2,4 m бўлиши керак.
Бино ва иншоотлар ички йўлаклари камида 1,5 m кенгликда лойиҳаланиши лозим.
Бинонинг ички ҳаракатланиш йўлаклари кенглиги мазкур ШНҚнинг 6-иловасида келтирилган.
- Тротуарларнинг бўйлама нишаблиги 5 фоиздан ошмаслиги, бино ва иншоотлар олдидаги тротуардан тушиш қисми, шунингдек тротуарларнинг ҳар 10 — 12 m оралиғида жойлашадиган (1,5 m дан кам бўлмаган) горизонтал майдони 10 фоиз бўйлама нишабликда бўлиши лозим.
Ҳаракатланиш йўлининг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши керак.
Турли баландликларда жойлашган иккита йўлакнинг уланиши ўзгарган жойларда 10 фоиздан (1:10) ошмайдиган нишаблик билан аста-секин пасайиш амалга оширилиши зарур.
- Кўкаламзорлаштирилган майдончалар атрофидаги пиёдалар йўлкалари ердан 5 — 7 cm баланд бўлиши ҳамда баландлиги 4-5 cm, эни 10 cm бўлган бордюр ёки борт тошлари билан тўсилиши керак.
Пиёдалар йўлкалари транспорт ҳаракати билан тўқнашадиган жойларда бортли тўсиқларнинг баландлиги 2 cm дан катта бўлмаслиги керак.
- Турар жойлар ва жамоат ҳудудларида пиёдалар йўлкасининг кенглиги 2,0 m дан, транспорт ҳаракатланадиган кўчаларда эса 2,4 m дан кам бўлмаслиги керак.
Кўчанинг ҳаракатланиш қисмидан кесиб ўтиш жойларида хавфсизлик оролчаларининг узунлиги 2 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Кўчаларда пиёдалар кесиб ўтиш жойларининг бошланиш қисми бўйлаб баландлиги 0,6 m дан кам бўлмаган тўсиқлар ўрнатилиши керак.
- Кўчалардаги тактил қопламаларнинг ётқизилиши мазкур ШНҚнинг 7-иловасига мувофиқ лойиҳалашга йўл қўйилади.
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларга ҳаракатланиш йўлларида тўсиқ бўлувчи икки томонга очиладиган осма ошиқ-мошиқларга маҳкамланувчи шаффоф бўлмаган дарчалар, айланувчи турникетлар ва айланма эшиклар каби қурилмалар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
- Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасалар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда маъмурий ва жамоат биноларнинг кириш қисмидаги эшиклар автоматик очиладиган сенсорлик ҳамда ҳожатхона эшиклари ва эвакуация эшиклари маятник тизимли (икки томонлама очилиб ёпишга мўлжалланган) бўлишига йўл қўйилади.
Маятник тизимли эшиклар лойиҳа топшириғига кўра бошқа хоналарга ҳам ўрнатилишига йўл қўйилади.
- Турар жой объектлари ва жамоат бинолари ҳудудидаги дам олиш майдончалари бўйлаб ҳар 10 m да ўриндиқлар ва ичиш учун сув фонтанчалар лойиҳаланиши лозим.
Пиёдалар йўлкалари ва тротуарлар бўйлаб (жамоат ҳудудлари, кичик туман, маҳаллаларда) ҳар 100 m да дам олиш учун ўриндиқлар, таянч ҳаракатида нуқсони мавжуд одамлар учун махсус суянчиқлар ҳамда чиқинди қутилари бўлиши керак.
- Чорраҳаларда тротуарлардан пиёдалар ўтиш жойига туташ қисми ҳамда транспорт ҳаракат йўлининг четки қисмидаги автотранспортлар тўхташ жойи билан кесишган қисмидаги йўл қопламасининг таркибий тузилмаси ғадир-будур нотекис бўлиши керак.
Чорраҳалар овозли-ақлли светофорлар, тактил қопламалар, пиёдалар ўтиш йўлагида бўрттирилган тасмалар (зебра), резина пандуслар, кўча модуль тўсиқлари, чорраҳа ўртасида хавфсизлик оролчаси ҳамда махсус йўл белгилари бўлиши лозим.
- Пиёдалар йўлкаси, тротуарлар ва пандусларни қоплашда қўлтиқтаёқли ва ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланишини қийинлаштирадиган сочма ва йирик таркибли материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Бетон плитали қопламалар текис бўлиши, плиталар орасидаги чокларнинг қалинлиги 1,0 cm дан ошмаслиги керак.
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар ҳаракатланадиган йўллар, бинолар ва иншоотларнинг кириш қисмлари визуал ва товушли ахборот воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Визуал маълумот пиёдалар ҳаракатланадиган сатҳдан 0,9 — 1,7 m баландликда жойлаштирилиши керак.
Транспорт йўлларининг кесишмаларида ҳамда жамоат бинолари ва иншоотларининг кириш жойларида товушли сигнализация ўрнатилиши лозим.
- Кўриш ва эшитиш қобилияти заиф шахслар учун мураккаб чорраҳалардан хавфсиз ўтишини таъминлаш учун ўтиш жойлари светофорлар товушли сигнализация билан таъминланган бўлиши керак.
- Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар атрофидаги чорраҳаларда, пиёдалар кесиб ўтиш жойларини лойиҳалашда пиёдалар учун светофорлар 1,7 — 2 m дан юқори бўлмаган баландликда жойлаштирилиши лозим.
Кўриш қобилияти заиф ва кўзи ожизлар хавфсизлигини таъминлаш учун светофор билан бир қаторда махсус синхрон товуш сигналлари қўлланилиши лозим.
Светофорнинг устунига, баландлиги 1,2 — 1,5 m оралиғида жойлашган сенсор датчик ўрнатилиши лозим.
Мазкур датчикка кўзи ожиз ёки ҳаёт фаолияти чекланган шахслар яқинлашганда (елка билан тирсак оралиғи сенсор экранига яқин тутилганда), автоматик равишда светофорнинг огоҳлантирувчи қизил чироғи ёнишини керак.
Кўзи ожизлар учун махсус светофор мазкур ШНҚнинг 8-иловасида келтирилган.
- Турар жойлар ва жамоат ҳудудларининг олдидаги чорраҳаларга яқин йўлкаларнинг бурилиш қисмида, симёғочлар ва бошқа тўсиқлар олдида, пиёдалар йўлкалари йирик тузилмали қопламага эга бўлиши (асфальтга шағал қўшилиши) ёки тактил ҳамда контраст рангли йўл қопламалари билан қопланган бўлиши лозим.
- Ҳаракатланиш йўлининг чекламаган ҳолда жойлашган таянч конструкциялар ва қурилмалар (маълумот тахталари, почта қутилари, таксофонлар ва бошқа осиб қўйиладиган қурилма ва конструкциялар) пиёдалар йўлкаси сатҳидан 0,7 — 2,1 m баландликда бўлиши, бунда объект остидаги бўшлиқ баландлиги 0,05 m бўлган бордюр тошлари билан чегараланган ёки 0,7 m баландликдаги тўсиқлар ўрнатилган бўлиши керак.
Осма ускуналар қиррасиз шаклларга эга бўлиши лозим.
- Маъмурий бинолар, савдо мажмуалари, метрополитенларда, автовокзал, аэровокзал биносида, темир йўл вокзали ва бекатларида, истироҳат боғлари ва аллеяларда, бозорлар ҳамда умум овқатланиш корхоналари ҳамда туризм объектларининг кириш қисмларида ва ҳар бир қаватларида (қаватлар мавжуд бўлса) ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун тезкор алоқа қилиш ҳамда ёрдам тугмалари бўлиши лозим.
- Кўришда нуқсони бўлган шахслар учун таксофонлар ва бошқа махсус ускуналарнинг горизонтал юзаси рельефли ҳамда Брайл алифбосидаги маълумотлар ёритилган қопламага эга бўлиши лозим.
2-§. Зиналар ва пандусларга қўйиладиган талаблар
- Рельеф қияликларида очиқ зиналар кенглиги 1,6 m, ундаги зина поғоналари кенглиги 0,3 m дан кам бўлмаслиги, зина поғоналари баландлиги эса 0,12 m дан ошмаслиги, зина поғоналарининг қирраларида сирпанишга қарши чоклар бўлиши лозим.
Бир зина маршида зина поғоналарининг сони 3 тадан кам бўлмаслиги, бунда баландлик бундан паст бўлса пандуслар лойиҳаланиши керак.
Бир маршдаги зина поғоналарининг шакли, уларнинг кенглиги ва баландлиги бир хил бўлиши лозим.
Зиналарнинг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши керак.
- Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун зина қопламаси ғадир-будир бўлиши, шунингдек зина қопламаси текис тарашланган тошдан, сирпанчиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
- Зиналарга махсус контраст бўёқлар қўлланилиши, шунингдек зина поғоналари кечки вақт ёритилишига йўл қўйилади.
Зиналарнинг очиқ томонлари 0,15 — 0,20 m баландликда бортларга ва 0,7-0,9 m баландликда тутқичларга (мактабгача ёшдаги болалар учун 0,5 m баландликда) эга бўлиши керак.
Тутқичнинг узунлиги зина маршига нисбатан 0,3 m узунроқ бўлиши, улар ҳар қандай шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида тўғри тўртбурчак ёки думалоқ шаклда (0,05-0,04 m диаметрда) ўрнатилиши лозим.
Эни 2,5 m дан кенг бўлган зиналар узунасига тутқичлар билан бўлиниши зарур.
- Зина остидаги бўшлиқ 2 m ва ундан кам бўлганда, 0,7 m баландликдаги тўсиқ билан чегараланиши лозим.
Зина остидаги ҳимоя тўсиқлари мазкур ШНҚнинг 9-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.
- Кўзи ожизлар учун биноларнинг кириш қисмидаги, бинолар ичидаги, кўчалардаги (масалан, ер ости йўлларидаги) зина тутқичларининг бошланиш ва тугаш қисмида манзил жойлашуви, бекат номи ва қават рақами каби маълумотлар келтирилган Брайл алифбосидаги ёзувлар бўлиши зарур.
Тутқичлардаги ёзувлар ва кўрсаткичлар 3 сатрдан ошмаслиги, панжара тутқичлари овал шаклида бўлса, ёзув фақат бир қаторда жойлашган бўлиши лозим.
Кўзи ожизлар учун Брайл алифбоси билан жиҳозланган зина тутқичлари мазкур ШНҚнинг 10-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.
- Ҳаракатланиш йўлларида зиналар билан бир қаторда пандуслар ҳам қўлланилиши лозим.
Биноларнинг ички ва ташқи қисмида, кўчаларда, ер ости ва ер усти ўтиш жойларида лифт ёки пандус бўлмаган ҳолларда, шунингдек пандуслар нишаблиги ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун ноқулайлик туғдирган ҳолларда махсус кўтарувчи мосламалар ўрнатилиши зарур.
Махсус кўтарувчи мосламалар мазкур ШНҚнинг 11-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.
- Пиёдалар ер ости ўтиш жойларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўриндиқли аравачада ҳаракатланиши учун камида 1,0 m кенгликдаги пандуслар лойиҳаланиши зарур.
Ер ости ўтиш жойларидаги зиналар кенглиги 2,25 m дан кам бўлмаслиги лозим.
- Йирик транспорт объектларидаги (темир йўл, аэропорт, автовокзал) пиёдалар тоннелларида пандуслар 1,5 m дан кам бўлмаган кенгликда (юк араваларининг ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда) лойиҳаланиши керак.
- Пандус ва уларнинг тўсиқлари ёнмайдиган (бундан буён матнда ЁНМ деб юритилади) гуруҳга кирувчи ёнғинга чидамли материаллардан қурилган бўлиши керак.
Пандусларнинг юк кўтарувчи конструкциялари ЁНМ материаллардан тайёрланиб, уларнинг оловбардошлилик чегараси R60 дан кам бўлмаган ҳолда бажарилиши лозим.
Пандусларни ўраб турувчи конструкцияларнинг (тутқичлар) оловбардошлик чегараси эса R120 кам бўлмаслиги зарур.
Пиёдалар йўлкасининг пиёдалар ўтиш жойи билан уйғунлашуви мазкур ШНҚнинг 12-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.
- Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланиши учун пандуснинг кенглиги 1,0 m дан кам бўлмаслиги керак.
Пандус ҳар бир маршининг кўтарилиш баландлиги 0,8 m дан ошмаслиги, бунда пандуснинг бўйлама қиялиги 1:12,5, кўндаланг нишаблиги эса 1:50 нисбатда бўлиши лозим.
- Пандуслар чети 0,15 — 0,20 m баландликдаги бортларга ва 0,7 — 0,9 m баландликда тутқичлар (мактабгача ёшдаги болалар учун 0,5 m) га эга бўлиши, тутқичларнинг узунлиги пандус узунлигига нисбатан 0,3 m узунроқ бўлиши керак.
Тутқичнинг айлана диаметри 0,04-0,05 m бўлиши лозим.
- Ҳар бир пандуснинг боши ва охирида аравачанинг қийинчиликсиз бурилишига имкон берадиган, пандус кенглигидан кам бўлмаган ва узунлиги камида 1,5 m бўлган горизонтал майдонча лойиҳаланиши лозим.
Пандус йўналиши ўзгарса, йўналиш ўзгариши бўйлаб майдончанинг эни 1,5 m дан кам бўлмаслиги, умумий горизонтал майдончанинг бўйи эса иккита марш кенглигига тенг бўлиши керак.
- Бино ва иншоотларнинг кириш қисмида ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириши ва уларни эвакуация қилиниши учун (ер сатҳи ва ер остидан) пандуслар бўлиши керак.
- Иккинчи ва ундан юқори қаватлардан эвакуация йўли сифатида хизмат қилувчи зиналар бинодан унга тегишли ташқи ҳудудга чиқиш имкониятига эга бўлиши лозим.
- Зиналар ва пандуслар тутқичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Бино ва иншоотлар қурилишида пандусларни қуриш имкони бўлмаганда (цоколь қавати баланд бўлган ҳолда) ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг зиналардан кўтарила олиши учун махсус кўтариш мосламаларини ўрнатилиши керак.
Кириш зонасида кенглиги 2,5 m ва ундан ортиқ бўлган очиқ зиналарда қўшимча ажратувчи тутқичлар бўлиши лозим.
- Ёнғинга қарши эшиклар ўзини ўзи ёпадиган мосламалар билан жиҳозланган ҳамда эшик тирқишлари мустаҳкам беркитиладиган бўлиши керак.
- Биноларнинг кириш эшиклари олдида ёруғлик ўтказувчи шаффоф ва енгил конструкциялардан ишланган (иситилмайдиган), ёғингарчиликлардан ҳимоя қилувчи тамбур лойиҳаланиши лозим.
Тамбурнинг эни камида 1,6 m ва узунлиги камида 2,2 m бўлиши керак.
Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун тамбурнинг кириш жойи етарли ўлчамларга (ташқарида камида 1,4х2,0 m) эга бўлиши, кириш эшигини очишда ва манёвр қилишига имконият бўлиши лозим.
- Кириш зонаси сигнализация ва ходимларни чақириш мосламалари билан жиҳозланиши керак.
Мазкур мосламаларнинг чақирув тугмалари кириш қисмидаги пандус ва зина олдига қулай бўлган жойга, ер сатҳидан 0,4 m дан 1,2 m баландликкача ўрнатиш лозим.
- Кириш зоналаридаги қопламалар юзаси қаттиқ, ҳўл бўлмайдиган ва сирпанчиқ бўлмаслиги, бунда уларнинг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши лозим.
- Пиёдалар йўлкасининг горизонтал қияликлари оралиғида ҳамда ҳаракатланиш йўлаклари бўйлаб зиналар мавжуд жойларда пандуслар ўрнатилиши керак.
- Пандус ҳар бир маршининг кўтарилиш баландлиги 0,8 m дан ошмаслиги ҳамда кўндаланг нишаблиги 2 фоиз нисбатда бўлиши, шунингдек пандус бўйлама қиялиги қуйидагича бўлиши лозим:
1: 12,5 = 8 фоиз бўлганда, пандус узунлиги 10 m, кўтарилиш баландлиги 0,8 m (пандуснинг нишаблик бурчаги 4,6 даража);
1: 12 = 8 фоиз бўлганда, пандус узунлиги 6 m, кўтарилиш баландлиги 0,5 m (пандуснинг нишаблик бурчаги 4,8 даража);
1: 10 = 10 фоиз бўлганда, пандус узунлиги 2 m, кўтарилиш баландлиги 0,2 m (пандуснинг нишаблик бурчаги 5,7 даража).
- Пандуслар стационар, винтли ҳамда ечиб олинадиган ва кўчма пандусларга бўлинади.
Стационар пандусни лойиҳалаштириш имкони бўлмаганда, винтли пандуслар ўрнатилишига йўл қўйилади.
Винтли пандуслар горизонтал майдончаларнинг ички радиуси 2 m дан кам бўлмаслиги керак.
Стационар ҳамда винтли пандус ўрнатиш имкони бўлмаган ҳолларда (мавжуд биноларда) ечиб олинадиган ва кўчма пандуслар ўрнатишга йўл қўйилади.
- Нишабликлар, зиналар ва пандуслар олдидаги оқава сувлари, қор-ёмғир сувларини қабул қилиш мосламалари, сув оқизиш ариқчаларининг дренажли панжаралари, яшил ўсимликларни ҳимоя қилувчи панжарали тўсиқлар, коммуникацияларнинг люклари ва қопқоқларини пиёдалар йўллари юриш қисми чегарасидан ташқарига жойлаштириш лозим.
- Пиёдалар йўлкаларини кесиб ўтувчи горизонтал панжараларни (пиёдалар йўлагига перпендикуляр ҳолатда йўналтирилганда) ўрнатишга йўл қўйилади.
Ушбу панжаралар тешикларининг диаметри 15 mm бўлиши лозим.
Назорат қудуқлари (люк) қопқоқларининг қовурғаси ва устки қисмидаги бошқа конструктив элементларнинг баландлиги 5 mm дан ошмаслиги керак.
- Эшиклар, зиналар ва пандусларга чиқиш жойлари олдидан 0,6 m масофада огоҳлантирувчи тактил қопламалар билан қопланган ва контраст рангли юзага эга бўлиши зарур.
- Эшик ўринларидаги бўсағалар (кесаки-остоналар) ва поллар баланд-паст бўлмаслиги, бўсағаларни ўрнатиш зарур бўлган ҳолларда уларнинг баландликлари 0,014 m дан ошмаслиги керак.
- Бинолар ичидаги зиналар ва пандусларни мазкур ШНҚ ва ШНҚ 2.01.02-04 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
Зина маршининг кенглигини қуйидагича қабул қилиш лозим:
Ф1.1, Ф2.1, Ф2.2, Ф3.4, Ф4.1 синфларга мансуб биноларда ҳамда биринчи қаватдан ташқари бошқа барча қаватларида 200 кишидан ортиқ одамлар бўладиган биноларда эвакуацияга мўлжалланган зиналар учун — камида 1,35 m;
биринчи қаватдан ташқари бошқа барча қаватларида 600 кишидан ортиқ одамлар бўладиган биноларда — камида 1,6 m;
Ф1.3, Ф1.4, Ф5 синфлардаги бинолардан ташқари бошқа бинолар учун — камида 1,2 m;
Ф1.3 синфдаги бинолар учун — камида 1,05 m.
- Марш кенглиги 2,5 m ва ундан ортиқ бўлган зиналар ажратувчи тутқичларга эга бўлиши керак.
- Зина поғоналарининг кенглиги 0,3 m дан кам бўлмаслиги, зина поғоналарининг баландлиги эса 0,15 m дан баланд бўлмаслиги лозим.
Зиналарнинг кўндаланг нишаблиги 2 фоиз бўлиши лозим.
Зина поғоналари яхлит, текис, майда ғадир-будир қопламали бўлиши керак.
Зина поғоналарининг қирралари 5 cm радиусдан кўп бўлмаган яссиликда бўлиши ҳамда унинг деворга туташмаган четки тарафлари 0,15 — 0,20 m баландликдаги бортларга эга бўлиши лозим.
- Баландлиги 0,45 m бўлган зиналар, пандуслар, қияликларда икки тарафдан тутқичли тўсиқлар ўрнатилиши керак.
- Тутқичлар зинапоянинг ички тарафидан бутун узунлик бўйлаб яхлит бўлиши керак.
- Ҳасса ёки оёқ сирпаниб кетишини олдини олиш учун пандус маршларининг четларида, шунингдек 0,45 m дан ортиқ баландлик қиялигида ва горизонтал юзанинг четларида 15 — 20 cm баландликдаги бортлар бўлиши керак.
- Зина маршининг ташқи тарафи, тутқичларнинг юқори ёки ён тарафларининг юзасига қаватларнинг рельефли белгилари (Брайл алифбосида) жойлаштирилиши, бунда рақамлар 1,5х1,0 cm, рельефнинг баландлиги 0,2 cm дан кам бўлмаслиги керак.
5-боб. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар
1-§. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда эвакуация йўлларига қўйиладиган талаблар
- Бино ва иншоотларнинг лойиҳавий ечимлари ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.04.09-21 ҳамда ушбу ШНҚ талабларига мувофиқ ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун хавфсизлик чораларини таъминлаши ва турар жой объектларини лойиҳалашда қўшимча равишда ШНҚ 2.08.01-24 талабларини ҳисобга олиш керак.
- Ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган бино ёки бино блоклари икки қаватдан баланд бўлмаслиги, оловбардошлиги даражаси II кам бўлмаслиги керак.
- Ногиронлиги бўлган шахслар, ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларнинг хоналаридан бино қаватларининг эвакуация чиқиш жойига етиб бориш масофаси 50 m дан ошмаслиги лозим.
- Ёнғин пайтида бинони тарк этишнинг имкони бўлмаганда, бинонинг ҳар бир қаватида ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар жон сақлаши мумкин бўлган ёнғин хавфсизлиги зоналари лойиҳаланиши керак.
- Ёнғин хавфсизлиги зоналарини вертикал коммуникация яқинида жойлаштириш ёки уларни «Н1» турига мансуб тутун қопламайдиган зина катакларига, тўсиқ конструкцияли пандус хонасига чиқишни таъминлайдиган ягона узел сифатида лойиҳаланиши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги зоналарнинг конструкциялари «КО» синфига (ёнғинга хавфли бўлмаган) мансуб бўлиши, пардозлаш ва қоплаш материалларига бўлган талаблар ШНҚ 2.01.02-04 мувофиқ бўлиши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги зонасига кириладиган эшиклар, ёнғинга қарши ўз-ўзидан ёпиладиган ва зичлайдиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
- Ёнғин хавфсизлиги зонаси бошқа хоналардан ва туташ йўлаклардан оловбардошлилик чегарасига эга бўлган ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши, тўсиқларнинг оловбардошликнинг чегараси қуйидагича бўлиши лозим:
деворлар — REI 90;
тўсиқлар — REI 60;
1-турдаги ёнғинга қарши эшиклар ва деразалар — EI 60.
- Ёнғин хавфсизлиги зонаси таркибига лоджия ёки балконга туташ майдонча (кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаган) ҳам киритилишига йўл қўйилади.
Ёнғинга қарши зоналарнинг конструкциялари ёнғин хавфлилиги бўйича КО синфига (ёнғинга хавфли бўлмаган) мувофиқ бўлиши, пардозлов ва қопловчи материаллар эса ШНҚ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
- Ёнғин хавфсизлиги зоналари тутун қопламайдиган бўлиши лозим.
Ёнғин содир бўлганда, эвакуация чиқиш йўлининг битта эшиги очиқ ҳолатида, ушбу жойда 20 Ра миқдорида ортиқча босим ҳосил бўлиши таъминланиши лозим.
Ёнғин хавфсизлиги зонаси бошқа хоналар ва қўшни йўлаклардан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши, тўсиқларнинг оловбардошлик чегаралари мазкур ШНҚ талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
- Ёнғин хавфсизлиги зоналарига чиқиш жойларида мавжуд бўлган лифт шахталари ШНҚ 2.04.05-22 талабларига мувофиқ ҳаво босими билан таъминланган бўлиши керак.
- Ёнғин хавфсизлиги зона майдони, қаватда қолган барча ногиронлиги бўлган шахсни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир қутқарилувчи шахсга тўғри келадиган солиштирма майдондан келиб чиқиб қуйидагича ҳисобланиши лозим:
ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун — 2,40 m2/киши;
кузатувчи ҳамроҳлигида ҳаракатланувчи ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун — 2,65 m2/киши;
мустақил ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун — 0,75 m2/киши;
кузатувчи ҳамроҳлигида ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун — 1,0 m2/киши.
- Ёнғин хавфсизлиги зонаси одамларни эвакуация қилиш учун зарур бўлган мосламаларни (ёнғин хавфсизлиги зонасидаги ҳар 10 та киши учун 2 та эвакуация ўриндиқли аравачаси ва эвакуация замбилини) ўрнатиш учун етарли жойга эга бўлиши лозим.
- Тиббий-ижтимоий муассасалардаги девор ва шифтлар ЁНМ гуруҳига кирувчи пардозлов ва қопловчи материаллардан бўлиши, бунда Ё1 (кучсиз ёнувчан) материалларини ҳам қўллашга йўл қўйилади.
- Суриладиган тўсиқлар икки тарафидан ЁНМ гуруҳига оид материаллар билан ҳимояланган бўлиши керак.
- Полларни ёнувчан, юқори туташ қобилиятига эга бўлган ва ёнганда заҳарли моддалар чиқарувчи қопламалар билан қоплашга йўл қўйилмайди.
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ташриф буюриши учун мўлжалланган хоналар ва уларнинг ҳаракатланиш йўлакларига жойлаштириладиган ёнғинга қарши автоматика ва ёнғин сигнализациясининг техник воситалари кўриш орқали (визуал) қабул қилинадиган, товушли ва тактилли маълумот етказишни таъминлаши лозим.
- Бино ёки иншоотларнинг ички йўлакларида кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг навигациясини таъминлаш мақсадида овозли мўлжал олиш қурилмалари, тактил йўл қопламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
- Ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилиш тўғрисида хабар бериш ва бошқариш ҳамда фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш тизимига уланган, ҳаракат йўналишини кўрсатувчи ёруғлик сигналлари ва эвакуация хавфсизлиги белгиларини ҳаёт фаолияти чекланган аҳоли гуруҳлари ташриф буюрадиган жамоат бинолари ва иншоотларининг хоналарида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари мавжуд бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ўрнатиш зарур.
- Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексаларнинг фақат бир ўзи бўлиши мумкин бўлган биноларнинг турли функционал вазифаларга мўлжалланган хоналар (ҳожатхона, ювиниш хоналари ва лифт) ҳамда ёнғин хавфсизлиги зоналари учун мослаштирилган лифт холлари ва ёнғин хавфсизлиги зоналари икки томонлама тутқичлар билан жиҳозланиши керак.
- Бино ва иншоотларнинг қаватларидаги эвакуация чиқиш жойларининг сони ва зиналарнинг тури ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.08.01-24 ва ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
- Томоша ва спорт залларида ҳамда кўнгилочар комплексларда ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун ажратиладиган ўринлар бевосита эвакуация чиқишига олиб борувчи йўлакларга яқин жойлаштирилиши керак.
Ногиронлиги бўлган шахслар ўрнини жойлаштиришда эвакуация пайтида бошқа томошабинларнинг эвакуация қилиш йўллари билан тўқнашмаслигини таъминлаш лозим.
- Томоша, спорт ва кўнгилочар залларидаги ногиронлиги бўлган шахслар ўрнидан эвакуация чиқишигача масофа 50 m дан ошмаслиги, бунда йўлакнинг кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
- Эвакуация йўлларининг кенглиги қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим:
15 кишигача бўлган хонанинг эшиклари — (тўлиқ очилгандаги кенглик) 0,9 m дан;
35 кишигача бўлган ўқув хоналари эшиклари — 1,2 m дан;
тирқиш ва эшиклар, хоналардан ўтиш жойи — 1,5 m дан;
жамоат бинолари йўлаклари — 1,5 m дан;
лоджия ёки балкон орқали ўтадиган йўллар — 1,5 m дан.
- Юқори қаватларда